роҳат
билан улашинг
1. Эстетик завқ ёки ором берадиган нарсалардан олинадиган лаззат, ҳузур, гашт.
-
Севгисин айтмаслик — қизлар одати, Ноз-у карашмаси — йигит роҳати. М. Алавия
-
Кундузлари иссиқдан беҳол бўлган одамлар кечадан роҳат кутадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Ҳузур-ҳаловат, фароғат, тинч ва фа-ровон ҳаёт.
-
Роҳатда яшамоқ. Меҳнат, меҳнатнинг таги — роҳат. Мақол
-
Меҳнатсиз роҳат йўқ. Мақол
-
Энди сенлар омон бўлинглар. Дунёнинг роҳатини сенлар кўринглар. Ойдин, Олтин узукка олмос кўз
-
[Пулдорларнинг] Қорнилари тўқ. Бола-чақалари роҳатда, уйларида қази-қарта қайнайди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Роҳат (хотин-қизлар исми).
роҳат сўзи қатнашган жумлалар:
Роҳат олмоқ (ёки топмоқ, қилмоқ)
-
Куч, роҳат олар эдим, Ипак сочларинг силаб. Ғайратий
-
Аваз ҳар вақт Собир акалар сингари ҳунарманд меҳнаткашлар гурунгидан роҳат топади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ўтирганлар ажойиб овоз билан айтилган лирик ашулани роҳат қилиб тинглайдилар. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
РОҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
роҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар