асра
билан улашинг
1. Ёмон таъсирдан, салбий ҳодисадан ҳимоя қилмоқ.
-
Мақсадимиз элни асраш.
-
Шундан буён Унсин йиғлайди. Шокир ота: Золимнинг зулмидан асра! деб Йўлчи учун қайғуради. Ойбек, Танланган асарлар
2. Йўқ бўлиш ва шу кабиларга қўймай, эҳтиёт ҳолда тутмоқ.
-
Ўғли Муҳаммад Расул Мирзабоши отасидан қолган ва ўзи тўплаган икки мингдан зиёд китобларни ҳеч кимга бермай, келажак учун асрайди. К. Яшин, Ҳамза
-
Оролни асраш комитетининг ташаббуси билан Ўзбекистон мелиорация ва сув хўжалиги вазири К. Сапаев билан учрашув бўлиб ўтди. Газетадан
3. Бирор мақсадда парваришлаб қарамоқ; боқмоқ.
-
Мол асрамоқ. Қуш асрамоқ.
АСРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар