бола-чақа
билан улашинг
1. Катта-кичик болалар; бола-бақра.
-
Йигит ялт этиб, қўшни далага қаради. У ерда хотин-халажлар, бола-чақалар чувуллашиб, пахта теришаётган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ходимларнинг учовида ҳам бола-чақалари бор экан. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
-
Бола-чақаларининг орзу-ҳавасини кўришсин. К. Яшин, Ҳамза
2. Оила аъзолари (хотин ва болалар).
-
Мусофирлик қийин, бола-чақани соғинади киши. Ойбек, Танланган асарлар
бола-чақа сўзи қатнашган жумлалар:
Бола-чақа қилмоқ (ёки кўрмоқ)
-
[Мамат Холисхонга:] Бола-чақа кўргандан кейин бир умр бориб туришга ҳам ваъда бераман. Ҳамза, Паранжи сирлари
БОЛА-ЧАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLA-CHAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бола-чақа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар