болала
билан улашинг
1. Ўзидан насл қолдирмоқ; бола туғиб ёки очиб кўпаймоқ; урчимоқ.
-
Мушук болалади. Каптар болалади.
-
Уммат сурнайчининг ити болалаган эди, битта кучугини олдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
айни баҳор пайтида тоғдаги ноёб қуш ва ҳайвонлар тухум қўйган ва болалаган бўлади. Н. Раҳмонов, Бетайин овчилар
2. кўчма Кўпаймоқ, урчимоқ.
-
Чипқон болалабди. Бир орзу ўн орзу болалайди. Мақол
-
Билишмайдики, пул болалаб туради, индамасдан туғади, чақалоқлари ингилламайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўзидаги тундлиги аримади, қайтага болалади, оғирлигини ташлаб, кўзини чўктирди. Ёшлик
БОЛАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар