дангал
билан улашинг
1. Раъй-андиша, юз-хотир қилмасдан, рўйирост, очиқ.
-
Дангал гап. Дангал айтмоқ.
-
Зумрад пайтдан фойдаланиб, дангал гап бошлади. С. Сиёев, Отлиқаёл
-
Нуқсонларини дангал айт, хатоларини юзига сол, кўзи очилсин. Уйғун, Навбаҳор
-
Ота вазиятдан чиқишнинг йўлини қидира-қидира, дангалига кўчиб қўя қолди. Э. Аъзамов, Жавоб
2. Тортинмасдан, бемалол; қўрқмасдан, шиддат билан.
-
Аҳмад хона эшигини тақиллатди-да, дангал ичкарига кирди. Ф. Мусажонов, Химмат
-
Бу дейман, йўли шунақамас-ку, хўжайин, дангал кириб келавермайсизми? А. Муҳиддин, Нуқсонбой
-
Шайх Назарбой нақибга ўқрайиб қараб қўйди-ю, дангал чўккалади. С. Сиёев, Аваз
3. Ростмана, чин кўнгилдан; самимий.
-
Халил ака аскиячиларга ўхшаб очиқ ва дангал куларди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Бу ҳазилдан фақат Рисолат кулди. Дангал ва чиройли кулар эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ДАНГАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DANGAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дангал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар