1. Қўлдаги ёки умуман кўтариб олинган нарсани бирор жойга ўрнаштирмоқ, жойлаштирмоқ.
Китобингни партага қўй. Елкангдаги қопни ерга қўй.
Челакни шу ерга кўйинг, Гулнор, сувни мен ўзим элтаман. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳасанали илжайган кўйи қўлтиғидаги заррин чопонни олиб, сандал устига қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Белгили ҳолатда, тартибда жойламоқ, жойлаштирмоқ.
Дастурхонга нон қўймоқ.
3. Бирор жой ёки нарсага тираб, тақаб, қўндириб ўрнаштирмоқ, ўрнатмоқ.
Бошга сават қўйиб юрмоқ.
Қарол араванинг орқасига кичкина шоти қўйиб, ўзи отни ушлаб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Мастон, юки оғир аравани тортиб бораётган отдай, оёқларини тираб, юқорига интилар, Турғуной эса энгашиб, икки кафтини тиззасига қўйиб, зўрға-зўрға қадам ташлар эди. А. Қаҳҳор, Мастон
Йўлчи найни лабига қўйиб, бутун завқи билан чала кетди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Фойдаланиш учун бирор нарса бермоқ.
Меҳмонга стул қўймоқ. Кампир болалар олдига иссиқ нон ва қаймоқ қўйди.
5. Қурмоқ, солмоқ.
Қалдирғоч айвонга ин қўйибди.
6. Қуриладиган, ўрнатиладиган нарса ўрнини белгиламоқ, унга ўрин қолдирмоқ.
Уйнинг эшигини шу томондан қўямиз. Мўрини қаердан қўясиз?
7. Белгили жойга, ўринга ўрнатмоқ, маҳкамламоқ; солмоқ.
Деразага ойна қўймоқ. Узукка кўз қўймоқ.
8. Бирга, ёнида олиб кетмай, бирор жойда қолдирмоқ, ташлаб кетмоқ.
У боласини боғчага қўйиб, ишга боради.
[Ёрмат] Йўлчининг ҳозиргина қишлоқдан қайтиб, синглисини хўжайинникига қўйиб, бу ерга ҳангомалашиш учун келганини билгач, йигитнинг кўнглини паришон қилишга ботин-май, анча вақтгача қийналди. Ойбек, Танланган асарлар
9. Сақлаш учун бермоқ, топширмоқ.
Пулни омонат кассага қўймоқ.
10. Қўлидан, қучоғидан, ихтиёри, тасарруфи ва шу кабилардан чиқармоқ, бўшатмоқ.
Кўр тутганини қўймас, кар — эшитганини. Мақол
Тўтиқиз шохни қўйиб юбориб, бўғотдан кўчага қаради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Отабек Кумушни қўйиб, ердаги аталани олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
11. Назардан, эътибордан, навбат ва шу кабилардан четда қолдирмоқ.
[Қудрат:] Амалдорнинг ўзи ким? У бойни қўйиб, камбағални ёқлармиди? Н. Сафаров, Уйғониш
12. Никоҳни бекор қилиб, хотиндан ажралмоқ, хотинини талоқ қилмоқ.
Шундоқ хотинни қўйиб юборгансиз-а, афандихон. Сиз ҳам бир кунмас-бир кун шу хотиннинг уволига қоласиз. С. Аҳмад, Ҳукм
Ўғлингни олдингга олсанг-да, ундан сўрасанг: Қайси хотининг билан бўлишни хоҳлайсан? Хоҳламаганингни қўй! — деб. А. Қодирий, Ўтган кунлар
13. Бирор иш-ҳаракатни бажариш учун имкон, йўл, эрк бермоқ, рухсат қилмоқ.
— Ўз қилмишингиздан гапиринг! — Ахир, шошманг, айтгунча қўясизми, йўқми? А. Қаҳҳор, Мунофиқ
Дўсти афандини овқат егани қўймасдан, устма-уст савол бера бошлади. Латифалар
— Зайнабниса, — деди [Кумуш], Зайнаб қаради, — бу кишини ташқарига чиқиб ётишга қўйманг, тузукми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
14. Ўстирмоқ (соч, соқол, тирноқ ва шу кабилар ҳақида).
Соч қўймоқ. Соқол қўймоқ. Тирноқ қўймоқ.
Эшикнинг бир табақаси ғийқиллаб очилди. Қўнғизнусха мўйлов қўйган қора қош бир кишининг боши кўринди. С. Аҳмад, Ҳукм
Ҳар йили байрамда ясан-тусан қилиб, гажак қўйиб Бешариққа тушадиган Шоварди қизлари байрам кунларини ҳам эркаклар билан баб-баравар кетмон уриб, далада ўтказишди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
15. Йўлини очиб, бирор томонга, нарсага йўналтирмоқ, юбормоқ(сув, газ, буғ ва шу кабилар ҳақида).
Экинларга сув қўймоқ.
16. (фақат буйруқ майлида) Тарк этмоқ, ташламоқ, тўхтатмоқ, барҳам бермоқ, йиғиштирмоқ.
Қўйинг шундай гапларни! Тўйга борсанг, тўйиб бор, ёмонлигингни қўйиб бор! Мақол
Ёз ёпинчиғингни қўйма, қиш — ўзинг биласан. Мақол
Жиннилигингни қўй, Мутал ака! А. Қодирий, Ўтган кунлар
17. Белгиламоқ, аниқламоқ (баҳо, нарх ва шу кабилар ҳақида).
Баҳо қўймоқ. Диагноз қўймоқ. Арзон нарх қўймоқ.
Аъло ўқисам ҳам, ўқитувчимиз яхши қўйди. А. Қаҳҳор, Айб кимда?
18. Ном, лақаб қўймоқ, номламоқ.
От қўймоқ. Сарлавҳа қуймоқ.
Нега бунга Читтак, деб лақаб қўйдиларинг? А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
19. Деб билмоқ, ҳисобламоқ, фаҳмламоқ.
Ўзини юқори қўймоқ.
Отабек Уста Олимни жуда юқори даражага қўйгандек, унинг мажлиси билан ҳам анча енгиллашар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ғаффоржоннинг феъли маълум бўлгани учун кўп киши айбни Умрига қўйиб юрар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
20. Бирор иш, вазифага тайинламоқ, белгиламоқ.
Навбатчи қўймоқ. Ёмондан қоровул қўйсанг, ёв етти бўлар. Мақол
Шу йигит мени олиб келиб, МТСга қарашли чойхонага қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
21. Воситачи, вакил сифатида йўлламоқ, фойдаланмоқ.
Қизга совчи қўймоқ.
Бир кун ҳалиги судхўр мени бир савдогар ўртоғига сўратиб одам қўйибди. Ғ. Расул, Адолат
[Подшо:] — Қизимни ўшанга бераман, халойиққа жарчи кўйинглар, — деди. Эртаклар
Шу қишдан қолдирма, ўртага, албатта, бой тоғангни қўй. Ойбек, Танланган асарлар
22. Бирор нарсани ишга солмоқ, ҳаракатга келтирмоқ.
Патефон қўймоқ. Радио қўймоқ. Телевизор қўймоқ.
[Йўлчи] Катта ҳовлига терс бўлган камгак-панароқ жойда самовар қўйиш, ўтин ёриш билан машғул бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
У ашулани Кўча боғидан бошлади, овозини баралла қўйиб зўр илҳом билан айтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Али бор товушини қўйиб ашула қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
23. Намойиш қилмоқ, кўрсатмоқ.
Кино қўймоқ. Концерт қўймоқ. Томоша қўймоқ.
Ҳордиқ кунлари шаҳардан чиқадиган автомобил шу ерда [мактаб саҳнида] картина қўйиб берар эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
24. Қолдирмоқ; кейинга сурмоқ.
У сутнинг ярмини укасига қўйди. Сигир емдан нишхўрт ҳам қўймабди.
Ўзимизнинг Маллавой ака бир ўтирганда битта кўйни калла-почаси билан еб, терисини нонуштага қўяди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
[Сидиқжон] Тўғон бошига боришни эртага қўйиб, кунни шу ерда ўтказди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
25. Муҳокама, мунозара ва шу кабилар учун тақдим, таклиф қилмоқ.
Шиор қўймоқ. Масалани кун тартибига қўймоқ.
У яна Ойқиз олдига қатор-қатор сўроқлар қўйиб, ўқишга боришини қувватлагани учун чин дилдан ташаккур баён қиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
26. Суртмоқ, суркамоқ.
Қошга ўсма қўймоқ. Ярага дори қўймоқ. Йод қўймоқ. Хина қўймоқ.
Сурма қўймай мунча ҳам, жонон, қародир кўзларинг. Муқимий
Пешонангга бахт битган экан, болам. Бўйи бўйингга тенг, қоши-кўзи сурма қўйгандек қоп-қора. П. Турсун, Ўқитувчи
27. Бирор усулда, бирор восита билан урмоқ, туширмоқ, солмоқ.
Шапалоқ (тарсаки) билан қўйиб юбормоқ. Мушт қўймоқ.
28. Бирор белги, ишора туширмоқ.
Сўроқ аломати қўймоқ. Икки нуқта қўймоқ. Қўл қўймоқ.
29. Бирор ҳолатда тутмоқ, қолдирмоқ.
Бировни ёлғиз қўймоқ. Тинч қўймоқ. Бўш қўймоқ. Эркин қўймоқ. Холи қўймоқ.
Мана Йўлчибой. Тоғни урса, толқон қиладиган йигит. Қизимизни оч-яланғоч қўймасди. Ойбек, Танланган асарлар
30. (жўналиш келишиги билан) Дучор қилмоқ, йўлиқтирмоқ; қолдирмоқ.
Ташвишга қўймоқ. Уятга қўймоқ. Хижолатга қўймоқ.
Ўзим бир балодан зўрға қутулдим-у, домла мени яна балога қўймоқчи. А. Қаҳҳор, Сароб
31. (чиқиш келишиги билан) Бирор мақсад, иш-ҳаракат ва шу кабилардан қолдирмоқ.
Йўлдан қўймоқ. Машқдан қўймоқ. Чўмилишдан қўймоқ. Ўйиндан қўймоқ.
Шоқосимни ишдан қўймаслик учун, у икки-уч минутда воқеани сўзлаб берди. Ойбек, Танланган асарлар
Ёш қизни олганинг бир сари, энди буни ўқишдан қўйиб, курортга олиб кетаётганинг нимаси? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
32. бино қўймоқ Баъзи отларга бирикиб, қўшма феъл ҳосил қилади, масалан, ихлос қўймоқ, йўл қўймоқ, кўнгил қўймоқ, меҳр қўймоқ, танда қўймоқ, шарт қўймоқ, ўт қўймоқ, қадам қўймоқ.
33. кўм. фл. взф. Етакчи феъл билдирган ҳаракатнинг бажарилиши билан боғлик турли грамматик маъноларни ифодалайди.
Айтиб қўй. Билдириб қўй. Йўқотиб қўйма. Қараб қўйди. Кулиб қўйди. Айт-қўй. Келмайман-қўяман.
Уста Баҳром томоғини қириб, секин йўталиб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Йўлакда турган Ўзбек ойим дарвозадан мўралаб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Эргаш ишни чатоқ қилиб қўйди-да. А. Мухтор, Опа-сингиллар
34. Бўлишсиз феълдан кейин бўлишсиз шаклда келиб, биринчи феълдан англашилган ҳаракатнинг бажарилмай қолмаслигини билдиради.
Мажлисларда, хусусий суҳбатларда қоридан сўз очган ҳар бир киши Канизак билан Сидиқжон можаросини айтмасдан қўймас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бу чечак қирлари ўз бағрида сузиб борган бизнинг Отабекни ҳам ўзига қаратмай қўймайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ким қўйибди
[Нури:] Мен унинг кўзини ўйиб олай, ошиқ-маъшуқликни унга ким қўйибди. Ойбек, Танланган асарлар
Оғиз очгани қўймайди
Ўз ихтиёрига (ёки эркига, майлига) қўймоқ
Ўз эркига қўйинг, ортиқ зўрламанг, Эрка кўнгли эрк боғида яйрасин. Ғайратий
[Отабек] Отнинг бошини ўз ихтиёрига қўйган, илгаригидек юрак ошиқишлари ичида отни тез юришга қистамай кета берадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ўзига қўйиб бермоқ
Қўймай ёки қўярда-қўймай
Қўймай кинога олиб бормоқ.
Бир неча ой мобайнида қиз ўзи хоҳлабми ё Сидиқжон асти қўймагани учунми, боққа яна бир неча марта тушиб чиқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бир ёстиққа бош қўймоқ
Бўйнига қўймоқ
Гапни (ёки маслаҳатни) бир жойга қўймоқ
Отимни бошқа қўяман
Тишини тишига қўймоқ
Юзига оёқ қўймоқ
Ўзини қаерга қўйишни билмай
Қўйинг, йиғламанг, амакингизнинг феъли ўзингизга маълум. Сизни эслаганда, ўзини қаёққа қўйишни билмай, хуноб бўлиб юргувчи эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ўзини қўйгани жой тополмай
Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қўзғаб, ўзини қўйгани жой тополмай қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ўзини қўймоқ
Ҳали совуқдан қисилиб-бужмайган гавдалар энди ўзини қўйди, яйради. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳол-жонига қўймай (ёки қўймасдан)
ҚЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.