муаммо
билан улашинг
1. ад. Ўзбек мумтоз адабиётида шеърий жанр, поэтик санъат тури. Унда бирор сўз, исм (ёки уларнинг бош ҳарфлари), сана ва бошқалар яшириб берилади.
-
Навоий муаммолари. [Отам] Муаммо, абжад ҳисоби ва баъзи воқеаларни билишга боғлиқ бўлган шеърларни кўп биларди. С. Айний, Эсдаликлар
2. Тушуниб бўлмайдиган, жумбоқли нарса; жумбоқ.
-
Кумушнинг заҳарли муаммо мактуби бир сира Отабекнинг кўз ўнгидан ўтиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳа, оғайни, дунёда англашилиши қийин бўлган муаммолардан ҳеч бирини севгига тенглаштириб бўлмайди. С. Кароматов, Олтин қум.
3. Ҳал қилиниши лозим бўлган нарса; масала, проблема.
-
Асарда катта муаммолар кўтарилган. Сув чиқариш муаммоси ҳал бўлиб, техникадан яхши ёрдам кўрсатилса, биз меҳнатдан чарчамаймиз. Ф. Нуруллаев, Бўз йигит
-
Демак, Орол муаммоси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Фан ва турмуш
МУАММО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUAMMO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муаммо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар