муаллақ
билан улашинг
1. Ҳавода, бирор нарсага тегмай, осилмай туриб қолган.
-
Ҳозиргина дон ортиб ўтган машина орқасидан кўтарилган чанг ҳавода муаллақ туриб қолди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бир бечора сўфитурғай, табиат кашф этган ўхшашликларнинг фарқига етмаётгандай, ҳавода муаллақ туриб вижирлайди. Н. Фозилов, Оқим
2. На у ёқли, на бу ёқли бўлмаган, аросат ҳолда(ги); аросат.
-
Бу ҳаммаси ҳаётнинг энг нозик, энг муҳим томонлари эди ва ҳаммаси муаллақ бир аҳволда ётарди. П. Қодиров, Уч илдиз.
-
У қаёққа ён босишни билмай, қоқ ўртада муаллақ бўлиб қолди. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими.
муаллақ сўзи қатнашган жумлалар:
Муаллақ ошмоқ
-
Бирови йиқилди муаллақ ошиб. Гулихиромон
МУАЛЛАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUALLAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муаллақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар