учма-уч
билан улашинг
1. равиш Учлари ўзаро туташтирилган ҳолда.
-
Қатор-қатор ўрмаловчи кранлар йўғонлиги ўн одамнинг қучоғига зўрға сиғадиган қувурларни бир-бирига учма-уч қўйиб ётқизмоқдалар. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Кўчма Даромади харажатини аранг қоплайдиган ҳолда; аранг, зўрға.
-
Балиқ сотиб топган пули рўзғорига керакли нарсаларга учма-уч етар эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Оладиган ҳосилим қарз билан учма-уч келавергандан кейин пахта экишни ташлаб юборган эдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Баб-баробар, тенг ҳолда.
-
— Бухгалтернинг дебет-кредити учма-уч бўлиб туриши керак,— деди Одил. Б. Раҳмонов, Хўжайин кўчди
УЧМА-УЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHMA-UCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учма-уч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар