жарангла
билан улашинг
1. Металлдан чиқадиган сингари баланд овоз чиқармоқ.
-
Токчадаги чиннилар жаранглаб кетди.
-
Лекин зум ўтмай яна рубоб жаранглади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Тўхтахоннинг қўнғироқдай жаранглаган овози қизларнинг кулгиси ичида алоҳида эшитилиб турар эди. Ш. Рашидов, Ғолиблар
2. кўчма Янграмоқ, баралла эшитилмоқ.
-
Менинг она тилим, жон ўзбек тилим, Катта оилада янгра, жарангла. Газетадан
-
Бу қўшиқ гоҳо авж пардаларда, гоҳо пастроқ оҳангларда жаранглаб туради. Газетадан
жарангла сўзи қатнашган жумлалар:
Қулоқлари жарангламоқ
-
Йўлчининг юраги қаттиқ уриб, қулоқлари жаранглади, тараддуд ичида тўхтади, лекин орқасига қарамади. Ойбек, Танланган асарлар
ЖАРАНГЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JARANGLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жарангла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар