матрица
билан улашинг
1. тех. Металлургияда: металларга босим билан ишлов беришда тайёрланадиган буюм хомашёси, чала тайёр нусхасини (чўзиб, ёйиб, пресслаб ва ҳ. к.) керакли шаклга кел-тириш учун ишлатиладиган қолип (штамп)-ларнинг иш қисми.
2. полигр. Ҳарф, рақам ёки белгининг чуқур тўғри тасвири туширилган, яъни литералар (ҳарф ёки белгининг бўртма тасвири), ҳарф ёки сатрни қуйиш учун қолип бўлиб хизмат қиладиган металл пластинка ёки тахтача.
-
Линотип матрицаси. Монотип матрицаси.
3. полигр. Матн ва расмларнинг ботиқ тасвири туширилган, стереотиплар (юқори босма шакллари)ни тайёрлаш, асарларни қайта нашр этиш, кўп нусхали нашрларни турли жойларда босишда ишлатиладиган пластмасса варақ, тахта.
-
Китобни матрицадан босиш.
-
Аввал Правда
-
ва Известия газеталаригина Москвадан олиб келинадиган матрицалардан босилар эди. И. Шогуломов, Йирик корхона
4. мат. Турли сонлар ва математик ифодалар жойлаштирилган сатрлар ва устунлардан иборат тўғри бурчакли жадвал.
МАТРИЦА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MATRITSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
матрица сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар