мавж
билан улашинг
1. Сув юзида шабададан ҳосил бўладиган жимир-жимир ҳаракат; жимирлаш.
-
Рави дарёси узоқда, кўм-кўк мавж билан секин оқади. Ойбек, Нур қидириб
2. геогр. Океан ёки денгиз юзасининг тўлиқ шамолсизлик ҳолатидаги эркин тебранма ҳаракати.
3. Товланиш, жилва.
-
Арчаларнинг тоза, яшил мавжи нур билан ярқираб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас
4. махс. Ўймакорликда: нақш юзасига балиқ тангачалари кўринишида туширилган тўлқинсимон безак.
5. кўчма кам қўлл. айн. Тўлқин.
-
Ҳавода одамлар, қушлар ва машиналар садосидан бириккан қандайдир ёқимли бир мавж сузар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
мавж сўзи қатнашган жумлалар:
Мавж урмоқ
-
Денгиз мавж урмоқда;
-
Дарё томондан ғириллаб эсиб турган шабада йўл бўйидаги ўт-ўланларни эгар, тебратар, сарғайиб бораётган арпалар мавж урар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шикоятли нидолар ёш йигит қалбида ёлқинли ва дардли туйғулар мавж урганидан хабар берар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
МАВЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAVJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мавж сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар