жар
билан улашинг
Четлари ўпирилган чуқур сойлик; чуқурлик.
-
Чуқур жар. Паст жар.
-
Азизбек сипоҳлари ила жарга тушди ва сув кечиб, ҳалиги тепага юзланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У ўрик шохидан эмас, жар ёқасидан жуда пастга, тагсиз чоҳга қулаб тушаётгандек жуда ёмон қўрқиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
жар сўзи қатнашган жумлалар:
Жар ёқасида
-
Ахир, жар ёқасида турибмиз-ку, Комилжон. Ҳ. Ғулом, Машъал
жар сўзи қатнашган жумлалар:
Жар солмоқ
-
Эрта билан Хўжаориф бозорида бир жарчи юқоридаги мазмунда жар солмоқда эди. С. Айний, Қуллар
-
Тўда пастга силжиди. Баковул жар солди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Гузарда гап кутиб ётган Мирвали бангига ўхшаш достончилар мулла Обиднинг қўлида кўрилган кетмон ҳақида Тиктепа қишлоғига жар солиб юбордилар. А. Қодирий, Обид кетмон
ЖАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing
Янги сўзлар
- демозона
- яғмо
- намуналар асосида ўрганиш (Few-shot)
- релокант
- сунъий интеллект агенти (AI Agent)
- мусаххар