жаноб
билан улашинг
1. Ўтмишда ва ҳозир кишиларни, амалдор ёки давлат арбобларини улуғлаш шакли.
-
Элчи жаноблари. Бош вазир жаноблари.
-
[Шайхулислом:] Демак, жанобларининг ҳукми жиддий? [Навоий:] Тақсир, салтанат ишларида ҳазил бўлмайди. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Бу замонда Навоий жанобларидек пок одам ҳаргиз топилмас. Ойбек, Навоий
-
— Қози домла муҳтарам Тешабой жанобларининг илтифотларидан мамнун бўлибдилар, — деди қори. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Киши исмларига қўшиладиган кесатиқ сўз.
-
Деканатдан чиқсам, Боқизода жаноблари ялпайиб, чой ичиб ўтириптилар. С. Кароматов, Олтин қум
ЖАНОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JANOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жаноб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар