рах
билан улашинг
1. айнан Рахт 1.
2. Эшик, девор ва шу кабиларнинг бурчаги, қирраси, зиҳи.
-
Пах чиқармоқ.
-
Муқаддам айвон деразасининг муздек қиррадор рахига пешонасини босди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Гавҳар бу хатни ёзишни ҳам, ёзмасликни ҳам билмай, тирсаклари билан стол рахига таянганича, узоқ ўтириб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Деразанг рахида ёронгул ўсар. Мен сени соғиндим. Х. Даврон
-
Пошша хола айвон рахидан икки бўз сурп олиб келди, ерга ёзди Д. Нурий, Осмон устуни
3. с.т. кўчма Кийим-кечак қирраси.
-
Рахи чиқсин, деб матрас тагига ёзиб қўйган шимини олиб кийди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Тилла сочини жайранинг сихидек тиккайтириб тараган, енги шимариқ оқ кўйлак, рахи қийшиқ шимда. Э. Аъзамов, Жавоб
РАХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рах сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар