равоқ
билан улашинг
1. Бинонинг олд томондаги, пештоқ ва устунлар билан безатилган қисми.
-
Боққа кирилгандан кейин тўғридаги янги ўрданинг дарвозаси, муҳташам тоқ ва равоқлар кўзни қамаштирар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Пешайвон пештоқидан, Тоқилар равоқидан Чирт узилди бир уя. Т. Тўла, Асарлар
2. Ҳашаматли бино; сарой, қаср.
-
Ўзганинг тоқ-у равоқидан ўзингнинг айвонинг яхши. Мақол
-
— Менинг давлатим хонларнинг давлатидан кам эмас, деб қизига яхши жойлардан арк-у равоқ қилиб, чиройли қизлардан қирқ канизак қилиб берди, — деди Оқишбой. Усмон бахши Мамат ўғли, Бўтакўз
3. бнк. Токча ва тоқнинг меҳроб шаклида бирлашган юқори қисми.
4. Ҳовли ёки боғ ўртасида тепаси ёпиқ қилиб тахтадан ишланган ойнабанд уй.
РАВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан РАВОҚ сўзига берилган маънолар
равоқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
равоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing