равон
билан улашинг
1. Бир текисда ва тўхтовсиз борадиган ёки бораётган, силлиқ.
-
Равон ҳаракат. Машина равон ишлаяпти. Ғўзалар равон ўсмоқда.
2. Бир текисда, тинч оқаётган.
-
Равон сув. Оби равон. Унинг кўз ёши равон.
-
Тўлқинлар шовуллар, сўнг оқар равон, Туташган беш денгиз, ўнлаб дарёлар. Х. Расул
-
Кечаси чарх-палак янги жойга кўчирилди ва тонготарда даштга бир жўяк сув равон оқди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Кемалар равон оқиб кетишди. Мирмуҳсин, Темур Малик
3. Тўғри ва текис (йўл ҳақида).
-
Равон йўл. Ёмон йўлдош ёв бўлар, равон йўлда ғов бўлар. Мақол
-
Ҳамма ёқ серқатнов, равон йўл, ҳамма ёқ адил иморатлар, қасрлар, боғлар, фонтанлар Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
4. Мантиқ ва услуб жиҳатидан пухта ва силлиқ, бир-бирига яхши боғланган.
-
Равон шеър. Равон услуб. Унинг нутқи равон. Равон ўқимоқ.
-
Адолат шеърни равон, чиройли ўқиди. С. Зуннунова, Олов
-
Нутқи равон болаларнинг баҳолари, кўпинча, юқори бўлади. Саодат
-
Муҳаррам равон гапирарди. Унинг бундай нутқни биринчи марта сўзламаётганлиги кўриниб турарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Янги ерда янги чаман яратган қизлар, Янграмоқда янги, равон куйларингиз-а! Т. Тўла
5. кўчма Силлиқ, бир текис.
-
Ҳа, ҳаёт равон эмас, Бордир паст-у баланди Шу фикрга келганда, Яна боб тугалланди. А. Мухтор, Асарлар
-
Ақл ва бахт бирлашса, инсоннинг ҳаёт йўли равон бўлади. Газетадан
-
Бироқ ҳаётнинг равон йўлидан кўра сўқмоғи кўп. С. Кароматов, Олтин қум
6. Осон ва бир текисда ҳаракатланадиган, ишлайдиган.
-
Равон эшик. Чархи равон.
7. айнан Равона.
-
Девнинг аслаҳасин Шакар олади, Отланиб Шакарбек равон бўлади. Ширин билан Шакар
равон сўзи қатнашган жумлалар:
Руҳи равон
-
Фидойи халқим ўлсин танда жоним, Бўлиб қурбон сенга руҳи равоним. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ҳолимиз беҳад ёмондур, келмасанг ҳолим сўраб, Эй мени хуш меҳрибон, руҳи равоним, қайдасан? Машраб, Девон
Сарви равон
-
Эй сарви равон, надур хаёлинг, Жон ўртади ваъдайи висолинг. Нодира
-
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур. Бобур
с.т. қ. Ровон.
-
Равон панжарасида ўзини офтобга солиб турган мусича париллаб учиб бориб, кўча томонга тортилган электр симига қўнди. С. Зуннунова, Кўк чироқ
-
Хайри ундан жавоб кутмай, ой нури тушиб турган равон томон юра бошлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
РАВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
равон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар