раво
билан улашинг
1. Йўл қўйилиши мумкин бўлган; ўринли, жоиз.
-
Насиҳатим аччиқ, аммо даводир, Ҳарна десам, отангизман, раводир. Ҳабибий
2. Муносиб, лойиқ бўлган, тўғри келадиган; мос.
-
Кишиларга ҳама нашъу намо ҳар чоқ раво бўлса, Менга хоҳиш насиб бўлмиш, сафони нораво тутмиш. С. Абдулла
-
Агар сен бадавлат бўлсанг, қашшоқни дўст тутсанг, раводир. Қобуснома
-
Юртимиз таянчи — азаматлар, ҳей Сизга ҳурмат раво, валламатлар, ҳей. Миртемир, Асарлар
раво сўзи қатнашган жумлалар:
Раво кўрмоқ
-
Қилинган ишни раво кўрмоқ. Унинг у ерга боришини раво кўрмоқ;
-
Сиз бўлсангиз, ўзингиз кўрган шундай оғир кунларни қизингизга ҳам раво кўриб ўтирибсиз. С. Зуннунова, Олов
-
Ўзинг севган нарсани одамларга ҳам раво кўр — саломат юрасан. Фан ва турмуш
-
Раво кўр, юзингда бир хол бўлайин, Кўрсат ағёрингни — завол бўлайин. А. Орипов, Йиллар армони;
-
Ўр-тоғингиз ҳужрасини биздан аямас, лекин бошқалар бизга ҳеч нимани раво кўрмайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳожатини раво қилмоқ
-
Ўғлон, мақсадинг не бўлса тутгайсан қалам, Чунки жумла ҳожатин бори раво қилди қалам. Ҳамза
РАВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар