равиш
билан улашинг
1. Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодиса, жараён ва шу кабиларнинг боришидаги ўзига хос хусусият; юриш-туриш тарзи.
-
Секретар ҳавонинг равишини, ноз ва қилиқларини олдиндан сезишга интилар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ҳар неча пок, порсо равиш бўлсанг ҳам, ўзингни тариф қилмагилки, ҳеч киши сенинг гувоҳлигингни эшитмас. Газетадан
2. Усул, тарз, йўсин, шакл.
-
Баъзи янгиликдан сўнг, у пултда жойлашган сариқ рангдаги тугмани босиб қўярди — улар бир оз ўтмай ёзма равишда етиб келиши керак. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Шарқ ғазалиётида гўзаллик ўзига хос равишда тараннум этилади. Ғ. Саломов, Таржима назарияси
-
Бўлаётган гаплар бирон жойда ёзма равишда қайд қилинмасин. С. Аҳмад, Юлдуз
3. тилшунослик Иш-ҳаракатнинг белгисини, пайтини, ўрнини, ҳолатини, даража ва миқдорини билдирадиган сўз туркуми.
-
Ўрин-пайт равиши. Ҳолат равиши.
РАВИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAVISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
равиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар