равшанлаш
билан улашинг
1. Ёриша бормоқ, ёруғ бўлмоқ.
-
Хона равшанлашди. Тун равшанлашмоқда.
2. Яхши кўрадиган бўлиб бормоқ, очилмоқ, равшан тортмоқ, тузалмоқ (кўз ҳақида).
-
Унинг кўзи равшанлашди.
-
Уларга тикилиб тураркан, Марҳаматнинг кўзи равшанлашиб кетди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
3. кўчма Аниқ, очиқ-ойдин бўлиб бормоқ, ойдинлашмоқ.
-
Масала равшанлашди.
-
Эрининг феъли, мижоз-табиати кун сайин унга [Нурига}равшанлашди. Ойбек, Танланган асарлар
равшанлаш сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли равшанлашмоқ
-
Елкасидан босиб турган ғам юки енгиллашиб, кўнгли равшанлашар экан, тавба, нега шундай бўлар экан-а? деб ўйларди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Солиев, Асрорнинг жавобларини эшитиб, кўнгли равшанлашди. Тўғри йўлга тушиб олганини ҳис этди. Ёшлик
РАВШАНЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAVSHANLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
равшанлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар