рахна
билан улашинг
1. Ўйилган, ўпирилган жой, тешик, ёриқ.
-
Рахналарига янтоқ ва шох босилган паст деворли ҳовлиларнинг бузилган уйлари ташқаридан кўриниб турар эди. С. Айний, Қуллар
-
[Отабек] Хароба иморатларнинг ўрта бир еридаги рахнадан ошиб тушиш қулайроқ бўлгани учун, шунинг остига шумшайиб ўтирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма Путурдан кетган, бўшашган жой, нозик ер.
рахна сўзи қатнашган жумлалар:
Рахна солмоқ
-
Охир-оқибатда у интизомни мустаҳкамлашга эмас, аксинча жамоаларнинг қонунчиликка бўлган ишончига рахна солади Газетадан
-
Мен қатъий ишонч билан айта оламанки, бу кимсалар пок ниятли, эътиқоди мустаҳкам халқнинг маънавиятига, унинг тинч ҳаётига, бунёдкорлик ишларига асло рахна сола олмайди. Газетадан
-
Оббо, Қоработир бўлиб қолдинг шекилли. Бировнинг севгисига рахна солишинг қолувди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Юракка рахна солмоқ
-
Мақсад — юракларга солишдир рахна, Мудҳиш қабилликнинг кирдикоридан. Ж. Жабборов
РАХНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAXNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рахна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан РАХНА сўзига берилган маънолар
рахна сўзига янги изоҳ қўшинг