жаннат
билан улашинг
1. дин. Бегуноҳ, тақводор кишилар у дунёда яшайдиган роҳат-фароғатли жой, беҳишт.
-
Қошинг билан кўзинг шўх, илоҳи ўлмагайсан, Жаннатдаги ҳурларнинг бирови бўлмагайсан. Оқ олма, қизил олма.
2. кўчма Ҳамма нарса муҳайё бўлган, обод, роҳатбахш, хушманзара жой.
-
Бўлсин деймиз жаҳон бўйлаб Инсонлар ери жаннат. М. Шайхзода.
-
Сафо махсумнинг нигоҳи шу жаннат боғлар, далаларда кезса ҳам, ўй-хаёли бошқа ёқда. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Ёз пайтлари уларнинг [Азизанинг] боғи жаннат бўлиб кетади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
3. Жаннат (хотин-қизлар исми).
жаннат сўзи қатнашган жумлалар:
Жойи жаннатда бўлсин
-
Чол пулни рад қилар экан, қўлларини фотиҳага ёзди: — Омин, жойи жаннатда бўлсин. Оллоҳ-у акбар! Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
ЖАННАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JANNAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жаннат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар