учқун
билан улашинг
1. Ёниб ёки лаққа чўғ бўлиб турган моддадан отилиб, учиб чиқувчи зарра
-
Йилтираган чўғ ерга тушиб, ожиз учқунлар сачратиб сўнди. М. Муҳамедов, Қиммат билан Ҳиммат
-
Тўхта хола тандирга ўт қўйганга ўхшайди, кўча томонга гоҳ-гоҳ учқун учиб турибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Нарсаларнинг бир-бирига тегиши, уринишидан ҳосил бўлувчи олов-зарра.
-
Тоҳир болтани., гоҳ қулфга, гоҳ дарвоза занжирининг зулфинига урар, темирдан учқун сачрар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Кўкрак чўнтагидан мўъжазгина ялтироқ қутичани олиб, бир жойини босган эди, чирс этиб учқун сачраб, қутичага ўрнатилган пилик аланга олди. К. Яшин, Ҳамза
3. Нарсаларнинг сачрайдиган, сочиладиган энг майда бўлаги, зарраси.
-
Темир учқуни.
-
Совуқ шамол зўрайиб, қор учқунлари бурунга, кўзга, пешонага урила бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Қалин, қора булут яна битта-битта совуқ учқун ташлаб, ҳамма ёқни қоплаб олган. Ў. Ҳошимов, Икки сурат
4. кўчма Сезги, ҳиссиёт, қобилият ва шу кабилар белгиси.
-
Лекин кўнглида гоҳо йилт этган учқун чақнайди. Бу —умид, рўшнолик, нажот учқуни. С. Сиёев, Аваз
-
бу хотинда, ширинсўзлиги ва ташқи кўринишини ҳисобга олмаганда, сатангликдан учқун ҳам йўқ эди. С. Зуннунова, Гулхан
5. Учқун (эркаклар исми).
УЧҚУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHQUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учқун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар