учқур
билан улашинг
1. Тез уча оладиган, тезучар.
-
Вақт бамисоли бир учқур қуш экан. Ж. Абдуллахонов, Йўл
2. Кўчма Тез чопа оладиган; чопқир.
-
Қамчи еб ўрганмаган учқур бедов олдинга ўқдай отилиб, эгасини бало-қазодан олиб чиқиб кетди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. кўчма Жуда тез (учиш каби) ҳаракатланувчи (мавҳум нарсалар ҳақида).
-
Учқур замон билан қалқиб, чайқалиб, Чарх уриб бораман гирдоблар аро. Э. Воҳидов, Чароғбон
-
[Ойбекнинг] Қақроқ дудоқларида айтилмаган сўз учқур хаёлида улкан китоб қолиб кетди. Миртемир, Йўқлаш
-
Йиллар учқур, ўтаверади, Хотиралар тобора оғир. Х. Даврон
УЧҚУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHQUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учқур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар