учраш
билан улашинг
1. Учрамоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Улар дарров врачга учрашсин.
-
Бўронбек билан Комил Чирчиқдан ўтаётганда, қизиллар тўсиғига учрашибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Эшикни Инобат очди. Аламли кўзлар бир-бирлари билан учрашди. Х. Тўхтабоев, Фелетондан сўнг
2. Бирор мақсад билан ҳузурида бўлмоқ; учрамоқ (
-
Йўлчи эртасига Қоратойга учрашгани Шоқосимни юбормай, ўзи кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Маъқул, агар бу кун домлага учрашсам, жавобини эртага оламан, деяйми? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Бирор мақсад билан ўзаро мулоқот қилмоқ, кўришмоқ.
-
Қаллиқлар одамларнинг кўзидан йироқда — яшириқча учрашиб юрар эдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Аҳмедов Саодатхоннинг районо мудири Воҳидов билан учрашмоқчи бўлганини эшитиб, сал ўзгариб қолди. С. Зуннунова, Янги директор
УЧРАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHRASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учраш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар