учра
билан улашинг
1. Қаршисидан чиқмоқ, дуч келмоқ.
-
Йўлда икки отлиқ учради. Бу жой-да бирорта таниш учрамади.
-
Сел оқими йўлида учраган ҳамма нарсани остин-устун қилиб, шаҳарга бостириб келарди. Газетадан
2. Ҳузурида, суҳбатида бўлмоқ; учрашмоқ.
-
Отасига учраб, ўзимни танитдим, қимтиниб, тортиниб, арзимни айтдим. Муштум
-
Ана шундан кейин Ғуломжон шаҳарга тушиб, тўғри ҳокимга учради. У ҳам мингбошидай юмшоқ муомала қилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Қисматига тушмоқ, насиб бўлмоқ, йўлиқмоқ.
-
Қўявер, хотин, шу қизга ҳам менга ўхшаган кўса куёв учрасин. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ҳеч қаерда бундай улгуржи ғанимат учрамади. А. Қаҳҳор, Башорат
4. Мавжуд бўлмоқ, бўлмоқ.
-
Бу касаллик кўпинча ёз ойларида тарқалади ва 2—8 ойлик қўзи, улоқларда кўпроқ учрайди. Фан ва турмуш
-
Менинг бошқаларда учрамайдиган яна битта фазилатим бор. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
5. Дучор бўлмоқ, йўлиқмоқ.
-
Тавба денг, болам, бўйдоқсиз, яна шундай таннозлардан бирига учраб Гулдаста
-
Умрим паккасига етай деганда, худонинг қаҳрига учрадим, қизим. К. Яшин, Ҳамза
-
Мариянинг бахтига қарши, амаки сил касаллигига учраб, ишдан қолди. Ойбек, Танланган асарлар
УЧРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар