вағилла
билан улашинг
1. Вағ-вағ деган товуш чиқармоқ, шундай товуш билан гапирмоқ.
-
Булдозерлар бири олиб, бири қўйиб вағиллайди. Орқага тисарилади, олдинга интилади. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Қаердадир йироқда радиоприёмник вағиллайди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Тешабойнинг доим оғзи гапда, вағиллагани вағиллаган. Ойбек, Болалик
2. Тўлиб, куч билан ҳаракат қилмоқ (баъзи табиат ҳодисаларига нисбатан қўлланади).
-
Печ ёнидаги мўридан вағиллаб олов ва учқунлар чиқа бошлади. Мирмуҳсин, Чиниқиш
ВАҒИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAG‘ILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ВАҒИЛЛА сўзига берилган маънолар
вағилла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
вағилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing