вазн
билан улашинг
1. кам қўлл. Ўлчов.
-
Табиатда қудрат борми, Биздан вазн олмасин Ғ, Ғулом
2. Оғирлик; оғирлик ўлчами; салмоқ.
-
Юк вазни. Молнинг тирик вазни.
-
Эгамберди, шу буғдойнинг вазнига бараварлаб саримағиз ундан торт, айбонанг учун устига ўзимиздан бир пудун ҳам қўш! А. Қодирий, Обид кетмон
-
Сафо махсум таҳорат учун қумғонни кўтарди-ю, вазни енгиллигидан бўм-бўшлигини фаҳмлади. Ғулом, Замин юлдузлари
3. кўчма Кам қўлл. Шахснинг мавқейи, мавқе даражаси.
-
Салимхон жон-дили билан Саидийни бегонасиратмасликка, ўзи билан бир текисликка қўйишга тиришар ва ҳатто ўзини нодонликка солиб, Саидийнинг вазнини орттирар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. ад. Шеърий сатрда шеърнинг ритм оҳанги ва тузилишини белгиловчи бўғинлар сони ва жойланиши; шеър ўлчовлари.
-
Аруз вазни. Бармоқ вазни.
-
Шеърлар маълум ўлчовда ёзилади. Шеър ўлчовлари вазн деб аталади. Адабиёт назарияси
5. мусиқа Мусиқа асарида унинг ритм оҳангини ва тузилишини белгиловчи ритмик бирликлар сони ва жойланиши.
-
Ҳали олдиндадир гўзал кунларим, Ҳали лаб тегмаган кулгулар олдда. Вазнга тушмаган қўшиқлар олдда. Ҳеч нима эмасдир бу кўрганларим. А. Орипов, Йиллар армони
ВАЗН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар