вазият
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг фазода эгаллаб турган ҳолати, ўзини тутган ҳолати (бошқа нарсаларга нисбатан).
-
Нуқтанинг вазиятини аниқлаш.
-
Ой ўзининг Ер атрофидаги ҳаракатида Қуёшга нисбатан турли вазиятларни олиб турганлигидан Ойнинг кўриниши ўзгаради. Астрономия
2. Кишининг ташқи кўриниш, руҳий ва бошқалар жиҳатдаги ҳолати; қиёфа, авзо.
-
Ҳар хил вазият ва турли кайфиятда ўтирган кишиларнинг сон-саноғи йўқ. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Тантибойвачча мағрур ва мамнун бир вазият олди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўша қувноқ вазиятини ўзгартирмай қўшиб қўйди: Оёғингиз оғримаяптими? С. Кароматов, Олтин қум
-
Темур ҳам ўйчан вазиятда, кулмай-нетмай жавоб берди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Тутган ўрин, мавқе, нуфуз.
-
Одамлар устидан хусусий мулк ҳукмрон бўлган, кишининг жамиятдаги вазияти, салмоғи, ҳуқуқи, обрўси унинг мулки билан ўлчанадиган бир замонда инсон боласи ота-онасидан бемаҳал ажралар экан, унга бундан оғир кулфат йўқ. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Жамиятдаги, ҳаётдаги шароит, ҳолат.
-
Оғир вазият. Жиддий вазият. Сиёсий вазият. Халқаро вазият. Вазиятни тушунтирмоқ.
-
Мен унинг ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билишига қойил қолардим. Мен ҳатто бориб, вазиятни билиб келмоқчи ҳам бўлган эдим. С. Кароматов, Олтин қум
ВАЗИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар