вазир
билан улашинг
1. тарихий 1 Ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларида, жумладан, Ўрта Осиё хонликлари-да ҳукумат идораси ёки кенгаши (девони) бошлиғи.
-
Сарой вазири ноилож бош эгиб, фармони олий ҳозирлагани чиқиб кетди. М. Осим, Карвон йўлларида
2. Мамлакатда муайян тармоқ фаолиятини бошқарувчи шахс.
-
Соғлиқни сақлаш вазири. Олий ва ўрта махсус таълим вазири.
-
Республика Молия вазирининг таъкидлашича, келаси йилда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларига 65 млрд сўм ажратилади. Газетадан
3. кўчма Оилада, жамоада бошлиқдан кейинги мавқеда турувчи шахс.
-
Ахлоқ-одобда ҳам ўрнак бўла бил, Эрлар бош бўлишса, кучли оила. Рўзғорда аёллар ҳар доим вазир. Фарзандлар равнақин ўйлайди она. Газетадан
-
Овулингнинг оқсоқоли мулла Фозил, Ўлтирар бек олдида икки вазир. Оқ олма, қизил олма
вазир сўзи қатнашган жумлалар:
Вазири аъзам
Вазирлар Маҳкамаси
ВАЗИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар