вазифа
билан улашинг
1. Амалга оширилиши, ҳал қилиниши лозим бўлган, кўзда тутилган мақсад, мақсадли иш.
-
Миллатни уйғотиш — уйғонганларнинг вазифаси. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Иккинчи жуда муҳим вазифа — халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Газетадан
-
Эндиги муҳим вазифа — ўрим-йиғимни ғоятда қисқа фурсатда уюшқоқлик билан ўтказиш Газетадан
2. Зиммада бўлган муайян иш, ишлар.
-
Руслан билан Нормат кўчага чиққанларида, ўз вазифаларини бажарган партизанлар буғдойпояга қайта бошлаган эдилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Сиз қишлоқда бўлганингиз сабабдан, келгунингизча ишлар тўхтаб қолмасин, деб вазифамдан ташқари ишларга уриндим. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Тоға, Сизнинг вазифангиз — меҳмонни истаган одам билан гаплаштириш, истаган ерига олиб бориш. Гулдаста
3. Доим амалга ошириш, амал қилиш, бажариш лозим бўлган иш; бурч.
-
Эр топганини саранжом-саришта қилиш — хотиннинг вазифаси. Муштум
-
Унинг \элнинг] овозига қулоқ солмоқ, шикоятларини сабр-тоқат билан тингламоқ вазифамиздир. Ойбек, Навоий
4. Бажариш учун берилган, топширилган иш; топшириқ.
-
Эртаси куни [Элмурод] ўз шогирдларига вазифа бериб қўйди-да, аёлларнинг ўқишини кўришга келт. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўқитувчи уй вазифаларини бера бошлади. Ў. Усмон, Сирли соҳил
5. Бирор нарса бажарадиган иш, хизмат.
-
Товуш тўлқинларини тутгич вазифасини ўтовчи қулоқ супраси табобатда катта аҳамиятга молик экани Шарқ тиббиётида қадимдан маълум. Фан ва турмуш
-
Ётоқ-хонада истиқомат қилувчилардан ҳар бирининг китоб ва дафтарлари кечаси ўзига ёстиқ вазифасини ўтар эди. С. Кароматов, Олтин қум
6. Хизмат лавозими, мансаб, амал доирасида бажариладиган ишлар мажмуи.
-
Директорлик вазифаси.
-
Комиссия ёш ўқитувчиларни бирма-бир чақириб суҳбатлашишга ва уларнинг қаерда қандай вазифада ишлашини белгилаб беришга киришди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Вилоят халқ депутатларидан беш киши., жиддий камчиликлари учун ўз вазифаларидан бўшатилдилар. Газетадан
ВАЗИФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZIFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазифа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар