ваъз
билан улашинг
1. Диний тушунчаларни халққа, қавмга тушунтиришга, тарғиб қилишга қаратилган нутқ; яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват.
-
Орадан уч кун ўтиб, намоз жумадан кейин, Абдуваққос эшон ваъз айтибди, ғазотга фатво берибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Маъруза; лекция; нутқ.
-
Ўз ваъзини тамомлар экан, деди: Танқид келтирар фойда. М. Икром, Кўнгил гули
-
Халил ота Тўрахоновнинг баландпарвоз ваъзини жимгина ўтириб тинглади. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
3. Насиҳатомуз ёки ташвиқий нутқ; панд-насиҳат, ўгит.
-
Мажлисда озиқ-овқат развёрсткаси ҳақида ваъз айтади-ю, уйида шолини ўрага кўмади. Ҳ. Ғулом, Машъал
ваъз сўзи қатнашган жумлалар:
Ваъз айтмоқ (ёки ўқимоқ, қилмоқ)
-
Ниҳоят, дўппайган икки гўр устида Олимжон ака кўчани тўлдирган халққа қарата ваъз айтди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
У [Қаландар] овозини баланд қўйиб, охират кунидан ваъз айтарди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ғиёсхон жиғибийрони чиқиб, унга ваъз ўқишга тушиб кетарди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Биз уни колхоз радиоузелида микрофон ёнида ваъз қилаётганида учратдик. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
ВАЪЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAʼZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ваъз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар