вазмин
билан улашинг
1. Оғирлик ўлчами катта, катта оғирликка эга; енгилнинг акси, оғир.
-
Вазмин тош. Вазмин юк.
-
Йигиталининг ҳовлисига вазмин чўян дарвоза орқали кирилар, унинг ёнбошидаги кичик уйчада чўққисоқол қоровул ўтирарди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Вазминроқ жангчи йўлиқиб қолса, жанг майдонидан олиб чиқишда қийналар эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. кўчма Бир маромда, оғир, оҳиста ва салобатли (ҳаракат, юриш-туриш ва шу кабилар ҳақида).
-
Воҳид Миробидов олимларга муносиб дид билан безатилган кенг, баҳаво хонасида вазмин одимлаб, яна узоқ юрди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Жийдаларнинг эгилган новдалари вазмин тебранади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Атрофдаги саҳро тунининг вазмин сукунати алламаҳал бўлиб қолганини билдирарди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
3. Табиатан босиқ; оғир.
-
Бир қарашда вазмин, мулойим кўринган бу жувон анча шўх экан. С. Нуров, Нарвон
-
У [Миржалил] вазмин, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тутиб туради. Газетадан
ВАЗМИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZMIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазмин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар