вазминлик
билан улашинг
1. Сезиларли вазмин даражага эгалик.
-
Яланғоч теракларнинг шохлари тизилишиб ўтирган қарғаларнинг вазминлигидан эгилган. С. Анорбоев, Оқсой
2. Кўчма Вазмин хусусият.
-
Оқил кишиларга истиғно ва ғазаб эмас, андиша ва вазминлик зеб-зийнатдир. С. Сиёев, Аваз
-
Чидам даркор, вазминлик даркор, Куйлагани эрлар туйғусин. Миртемир
3. Вазмин ҳолат, тарз.
-
Навоий вазминлик билан [подшоҳга] мурожаат қилди. Ойбек, Навоий
-
Юсупов боланинг ёнига борди-да, гуллаб турган дарахтни кесма, деб вазминлик билан тушунтирди. М. Ҳазратқулов, Журъат
ВАЗМИНЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAZMINLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вазминлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар