урвоқ
билан улашинг
1. Муштлаш, ёйиш ва бошқалар жиҳатдан ишлов берилаётганда, тахтага ёки супрага ёпишмаслиги учун хамир, зувала ва шу кабиларга сепиладиган ун.
-
Урвоғига чидаган юпқа қилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Мол ёки қўй жигари қалинлиги 2 см ҳажмида шапалоқдек қилиб кесилгач, урвоққа беланади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. кўчма Энг кичик бўлак, зарра.
-
Ҳар биримиз халқнинг бир урвоғимиз. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
-
[Тилланинг] Урвоғи ҳам кўринмайди. Б. Раҳмонов, Олтин одамлар
урвоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Урвоқ ҳам бўлмайди
-
Бойнинг арзимас садақаси Миркомилларнинг оиласига урвоқ ҳам бўлмасди. Фан ва турмуш
-
Қўй-эчкилар оч. Самолётда ташланган ем-хашаклар урвоқ ҳам бўлмаяпти. Газетадан
УРВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
URVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
урвоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар