ихчам
билан улашинг
1. зид. Тузилиши, бичими келишган, бежирим, йиғноқ ва қулай; қўпол.
-
Ихчам машина,
-
Унинг ихчам кетмони офтобда ялтирарди. Ж. Шарипов, Саодат
-
Мирзакаримбой Супадан тушиб, кечагина сотиб олингандай ярқираган, чиройли, ихчам содиқий кавушни оёқларига илди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Олимхон ҳар вақт яхшигина, ихчамгина кийинади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Сиқиқ ифодали.
-
Ихчам хат. Фикрни ихчам баён қилмоқ.
-
Латифа, лоф, аския жанрлари янги воқеликни ўзига хос ихчам шаклда акс эттиради. УТА
ИХЧАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IXCHAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ихчам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар