ихтиёр
билан улашинг
1. Хоҳиш-истак эрки; эрк, хоҳиш.
-
Келмоқ ихтиёр билан, кетмоқ ижозат билан. Мақол
-
Сендан ҳеч сиримни яширмайман. Дастлаб кирган заводимдан ўз ихтиёр им билан кетганим йўқ. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
2. Фойдаланиш, тасарруф ёки идора қилиш ҳуқуқи; изм.
-
Бу ерлар колхоз ихтиёрида. Директор ихтиёридаги мукофот фонди. Завод ихтиёрида бўлган машиналар.
-
Кўп умр кўришингиз — тақдир қўлида, беқарз яшашингиз — қалбингиз ихтиёрида. Тафаккур
-
Бизларни медицина академиясида бир ярим ой ўқитиб, Москва шаҳар санитария бошқармаси ихтиёрига юборишди. Саодат
ихтиёр сўзи қатнашган жумлалар:
Ихтиёр этмоқ (ёки қилмоқ)
-
— Соғ бўлинг, бек ака, борадиган кунингизни тайин қила оласизми? — Маълумингиз, кечалари бўш бўламан, шунинг билан бирга, отангиз қайси вақтни ихтиёр қилсалар, ижобат этишдан ўзга чорам бўлмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ИХТИЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IXTIYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ИХТИЁР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ИХТИЁР сўзига берилган маънолар
ихтиёр сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ихтиёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар