бурд
билан улашинг
Ишончга сазоворлик, тайинлилик, ростлик; эътибор, обрў.
-
Ғийбатчининг бурди бўлмас, Туҳматчининг юзи бўлмас. Мақол
-
Нигора туҳмат гапларга ишонади: Шербек унинг учун бевафо, бурди йўқ. С. Анорбоев, Оқсой
бурд сўзи қатнашган жумлалар:
Бурди йўқ
-
Бурди йўқ одам. Халқ олдида бурчи йўқнинг бурди йўқ. Р. Жуманиёзов, Сўз кўрки — мақол
Бурди кетмоқ (ёки қолмаслик)
-
— Менга қара, — деди Ражаб бобо [Ҳожиматга], — бир бурдинг кетгандан кейин, ҳеч ким сени одам қаторида кўрмай қўяди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Сўз бердингми, уни, албатта, бажариш керак. Йўқса, бурдинг қолмайди. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Ҳосил мўл, тобида силос қилмасак, шираси камайиб, бурди кетади. Ф. Нуруллаев, Бўз йигит
-
Қишлоқдаги кўпчилик иморатлар эскириб, бурди кетиб қолган, бундай ёмғирларга бардош беролмас эди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Фотима опа унинг бурди кетиб қолган йиртиқ ботинкасини эски чўтка билан мойламоқда. Р. Файзий, Сен етим эмассан
БУРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар