бурда
билан улашинг
Кичик парча, бўлак (нон, гўшт ва шу кабилар ҳақида).
-
Бир бурда патир. Кўпчилик бир муштдан урса, ўлдиради, бир бурдадан берса, тўйдиради. Мақол
-
Эрталаб туриб, бир бурда нон билан бир пиёла қатиқ ичдим, кейин қайнатамникига жўнадим. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Мана, гўжа ҳам тайёр: унда на ёғ бор ва на бир бурда гўшт. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Мана, кўринг, кўйлакларини бир бурдадан қилиб ташлабди-я! Шарқ юлдузи
бурда сўзи қатнашган жумлалар:
Бир бурда бўлиб қолмоқ
-
— Рустам ака, Азизани шу кунда кўрсангиз, бир бурда бўлиб қолди, — деди ачиниб Муҳаббат. В. Ғофуров, Вафодор
-
Сайд отасининг елка-лари чўкиб, юзлари бир бурда бўлиб қолганини пайқади. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
Бир бурда ер (тоғ ва бошқалар)
-
бир бурда тоғ қуласа, бутун бошли қишлоқ аҳолиси табиатнинг бу бебошлигидан танг қоларди. С. Кароматов, Бир томчи қон
Бир бурда одам (юз ва бошқалар)
-
Энди у бутун умидини ҳали кўзларини очмаган бир бурдагина қизалоққа қўйган. Ё. Хаимов ва М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
бобо айвон пешига омонатгина чўнқайиб, хотинининг бир бурдагина сўлғин юзига тикилди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
Ҳам хўрдани, ҳам бурдани урмоқ
-
Айниқса, фартукли кишиларнинг серсоқоли ҳам хўрдани, ҳам бурдани урадиган кўринади. Муштум
БУРДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар