бурама
билан улашинг
1. Спирал шаклда буралган, ўралган; буралма.
-
кичкина бурама мўйловли йигит ҳеч қаерда кўринмасди. С. Сиёев, Аваз
-
Айниқса каттакон бурама карнай овози ажралиб турарди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
Улар бурама сўқмоқдан занжирдек олдинма-кетин боришар(ди) С. Кароматов, Олтин қум
-
Шаҳзода Мўмин қатлхонага олиб чиқадиган бурама зинапоядан деворни икки қўли билан сийпаб, секин орқага тисланмоқда. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
2. Бураб очилиб-ёпиладиган; винтсимон; винтли.
-
Дарвозабон отнинг калласидек келадиган бурама қулфга узун калитни солиб, анчагача буради-да, дарвозани очди. М. Осим, Ўтрор
-
Ҳасанали ҳужранинг узун бурама қул-фини очиб, ичкарига шам ёқди ва бекнинг тўшагини ёзиб, унинг кириб ётишини кутиб турди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Гирдоб, уюрма.
-
Этакда Сир тўлиб, ўқтин-ўқтин бурамалар ҳосил қилиб, тўлғаниб оқмоқда. Й. Шамширов, Енгиш
4. айнан Бурма 1, 2.
-
Бурама кўйлак кийибсиз, Севикли укам, ёр-ёр. Қўшиқлар
5. кўчма Тескари маъноли, кинояли; аччиқ.
-
Бурама гап қилмоқ.
бурама сўзи қатнашган жумлалар:
Бурама мих
-
Шербек ичкарига сирғаниб тушди-да, девор тагига бекина қолди. Энди шарманда бўлдим, деган фикр маҳкам ёпишиб, миясини бурама михдай пармалай бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
БУРАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар