бура
билан улашинг
1. Доиравий ҳаракатга келтирмоқ, айлантирмоқ.
-
У телефонни қанча бураса ҳам, жавоб бўлмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Дуторчи дуторининг қулоғини жаҳл билан қаттиқ бураб, торини узиб юборди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Азонда Муроднинг уйқуси қочди. Бош томонидаги столда турган муштдайгина радионинг қулоғини буради. М. Ҳазратқулов, Журъат
2. Ўраб, айлантириб, бурама шаклга киритмоқ, эшмоқ.
-
Арқонни бурамоқ.
-
Сидиқжон мўйловини бураб, кулимсиради ва ер остидан Зуннунхўжага қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қозиқ лиқиллай бошлаганида, ердан чиқдим и, осмондан тушдими, ишқилиб, биров қулоғини бураб тортди. Шарқ юлдузи
-
Бекнинг асабийлиги ниҳоясига етди ва у Лаълининг сочидан бураб, теракзорга судраб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Айлантириб жойига туширмоқ, маҳкамламоқ ёки жойидан чиқармоқ, бўшатмоқ.
-
Гайкани бурамоқ.
-
Дарвозадан ичкарига кириши билан, ғаладонни очиб, шурупларини бурашгани бурашган. С. Нуров, Нарвой
4. Пружинали механизмларни ҳаракатга келтирмоқ.
-
Соатни бурамоқ. Ўйинчоқни бурамоқ.
-
Шу машинанинг қулоғини бурасанг, лаганча чир-чир айланиб, ашула, дутор, танбур ванғирлайверади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эрининг қўлидаги соатни олиб буради. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кампир минди ёғоч отни, Буради пўлат мурватни. Муродхон
бура сўзи қатнашган жумлалар:
Бураб гапирмоқ
-
Элмуродга рота командири ёқмади: тили қалампирдек аччиқ, ҳар гапни писанда қилгандай бураб гапиради. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Улар \қўноқлар] бизнинг тилимизда сал бураб гапиришарди. Ёшлик
-
Кейин чапанича бураб гапирди. М. Қориев, Ойдин кечалар
Бураб емоқ
-
Биров сўраб ейди, Биров бураб ейди. Мақол
Қулоғини (ёки думини) бураб қўймоқ
-
Думини мундай бураб қўй, ортиқ акилламасин. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
БУРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бура сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар