бур
билан улашинг
1. Ҳаракат йўналишини ўзгартирмоқ, бир томонга қайирмоқ.
-
Чавандоз отини орқага буриб, сув оқимига қараб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Асрор кўп ўйлаб ўтирмай, йўлни Қамариддинникига бурди. Ёшлик
-
Агар сув шу қияликдан оқадиган бўлса, уни тўсиб ҳам, буриб ҳам бўлмайди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Бирор томонга ўгирмоқ, қаратмоқ.
-
Салимбойвачча аччиқланиб, юзини тескари бурди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жаҳонгир бу қарашга доц. беролмай, юзини бурди. Шарқ юлдузи
-
Домла бўйнини шартта буриб, Элмуродга тикилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Беш-олти қари сигир тумшуғини буриб, ётган ерида думини ликиллатиб қўя қолди. Муштум
3. кўчма Йўналтирмоқ, қаратмоқ; оғдирмоқ, мойил қилмоқ.
-
Ёш кўнгилнинг майлини Ишга бураман. Ғайратий
-
Нима қилай, узоқ гапирдим, Тушунчангни ҳар томон бурдим. Ҳ. Олимжон, Танланган асарлар
4. Бурмаланадиган нарсани ёйиқ ҳолидан бурма ҳолига келтирмоқ, йиғмоқ.
-
Халтанинг оғзини бурмоқ.
-
Зиёдахон қопнинг оғзини яна буриб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Айлантирмоқ, бошқармоқ.
-
Машина рулини буриб, Тонна тўкар Қизларой. Қўшиқлар
6. Сиқмоқ; чимчиламоқ.
-
Қўлини бураб-бураб олди.
-
Олтин узук бармоғимни буради, Бир йигит бор йўлларимда туради. Қўшиқлар
бур сўзи қатнашган жумлалар:
Гапни (ёки сўзни) бурмоқ
-
Мулозамат шу ерга етганда, Раззоқ гапни бошқа ёққа буриб юборди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
қизлар бирпас жим бўлиб қолишди. Кейин Ўрозгул опа гапни буриб кетди. Ёшлик
-
Отахўжа ака отанинг сир бериб қўйишидан чўчиб, гапни бурди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Сўзимни бурманг, Раҳимжон ака! Бу номардлик бўлади! О. Ёқубов, Чин муҳаббат
Бўйин бурмаслик
-
Сиз, устод, бир нима десангиз, биз бўйин бурган эмасмиз. Мирмуҳсин, Меъмор
-
буларнинг барчаси бойваччанинг етовига ҳеч бўйин бурмай юришади унинг зулм болтасини қайраб беришдан чарчашмайди. К. Яшин, Ҳамза
Лабини бурмоқ
-
Хотини қалин бўялган лабларини асабий бурди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Ойим ишонмай, лабини бурди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Абдишукур шу ҳам гапми дегандай, лабини бурди. Ойбек, Танланган асарлар
БУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар