дирилла
билан улашинг
1. Титраш, тебраниш натижасида дир-дир овоз чиқармоқ.
-
Салют зарбидан деразаларнинг ойнаси дириллаб кетди.
-
Самолёт енгил дириллаб, моторлари бетиним ғўнғиллади. Ёшлик
-
Назаров столга бир мушт туширди. Пиёла дириллаб кетди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Паровоз гудоги эшитилди. Унинг узундан-узоқ чўзиқ қичқириши вокзални дириллатиб юборди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
2. Силкинмоқ, тебранмоқ, зирилламоқ.
-
Бадани дириллайди. Юрагим дириллаб кетди.
-
Дарё шамолидан сесканган отнинг бадани дириллаб кетди. С. Аҳмад, Иқбол
-
Агар келсам шу ерга, жиғиллайди юрагим, Ёрим эсга тушганда, дириллайди юрагим. Муштум
ДИРИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIRILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДИРИЛЛА сўзига берилган маънолар
дирилла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
дирилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing