диркилла
билан улашинг
1. Дирк-дирк ҳаракат қилмоқ, лорсиллаб турмоқ.
-
Кўкраклар оёқларнинг оҳангдош учишига мос диркиллайди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бутун гавдаси силкинади, кўкси диркиллайди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ичкари хонадан югуриб чиққан ярим яланғоч раққоса буралиб, аъзойи баданини диркиллатиб, ўйинга туша кетди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
2. айнан Дикилламоқ 1.
-
Шу пайт кўча эшиги зарб билан очилиб, диркиллаб беш-олти қўзи кирди. Ёшлик. Бедовимни диркиллатиб Ҳар кўчганда тўплар отиб, Элима кеткали келдим. Гўрўғли
3. кўчма Нарсанинг янгилиги, бўликлигини ифодалайди.
-
Ликопчаларда бутунича қўйилган диркиллаган бодринг, олма шаклидаги қип-қизил помидор иштаҳани қитиқлайди. Н. Аминов, Тилло табассумлар
-
Сап-сариқ олтиндек товланиб турган палов диркиллаб турарди. Ж. Мусажонов, Ҳиммат
ДИРКИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIRKILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диркилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар