ихлос
билан улашинг
Чин юракдан, ишонч билан берилиш; астойдил муҳаббат, меҳр.
-
Одамларнинг сизга ихлоси баланд
-
Ёш ишчининг қунт ва ихлос билан изланиши ўз самарасини берди. Саодат
-
Қутидорнинг жавобидан самимият ва ихлос маънолари томиб турар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ихлос сўзи қатнашган жумлалар:
Ихлос қилмоқ
-
сен ихлос қилган домлалар ҳам мен бахтсизга ёрдам бермаганларидан кейин, диёнатдан ҳам кўнглим қолди. А. Қодирий, Кичик асарлар
Ихлос қўймоқ
-
Бобоқул отани бузоқнинг ҳақи бор, деб сут ичмайдиган авлиё санаб, ихлос қўйган эди-ю! Шербек хафа бўлди. С. Анорбоев, Оқсой
Ихлоси қайтмоқ
-
Хўжабеков билан касалхонада тўқнашган куни бу кўзларда қўрқоқликни кўриб, Акрамдан ихлоси қайтди. С. Анорбоев, Оқсой
ИХЛОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IXLOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ихлос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар