диск
билан улашинг
1. Машина, механизм ва шу кабиларнинг доира (айлана) шаклидаги қисми.
-
Пахта териш машинасининг диски. Борона диски,яш
-
— Дисканинг ранги машинанинг рангида бўлади, — деди Абдураҳмонов. И. Қаландаров, Шохидамас баргида
-
Малоҳат дискадан темир йўлга отилиб тушди. Шарқ юлдузи
2. спрт. Енгил атлетикада қўл билан узоққа отиладиган ялпоқ металл асбоб.
-
Узоқ вақт стадион гавжум бўлади. Бири штанга кўтаради, иккинчиси диска улоқтиради. Газетадан
3. ҳарб. Пулемёт, автомат, милтиқ ва шу кабиларнинг патрон жойлашадиган, айлана шаклдаги ўқдони.
-
— Дискда ўқ тўла эди. Майли, пайти келганда, биронтасини ҳам бекор кетказмаймиз, — деди майор. Ойбек, Қуёш қораймас
4. Умуман, айлана (тўгарак) шаклдаги нарса.
-
Қуёш дискаси.
-
Қуёш диски марказининг юқори кулминация пайти ҳақиқий туш вақти дейилади. Астрономия
-
Директор шундай деди-ю, телефон дискасини айлантира бошлади. Муштум
ДИСК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DISK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диск сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар