осон
билан улашинг
1. Ечилиши, бажарилиши жиҳатдан унча қийин, мураккаб бўлмаган, унча кўп меҳнат, куч ёки билим талаб қилмайдиган, содда.
-
Осон масала. Осон вазифа. Осон иш.
-
Бу ёқнинг тоши у ёқники сингари қаттиқ, яхлит эмас, жуда бўш, ғўраша эди. Шунинг учун тошлар осон кўчиб, осон йиқилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Қийин эмас; жўн, енгил.
-
Тилангандан тилинган осон. Мақол
-
Касалнинг келиши осон, кетиши қийин. Мақол
-
Гипертония хасталиги кишининг карлиги оқибатида ҳам келиб чиқиши мумкин бўлиб, касалликнинг бу тури анча осон ўтади. Саодат
осон сўзи қатнашган жумлалар:
Мушкули осон бўлмоқ
-
Унинг [Сидиқжоннинг] бутун мушкули осон бўлгандай, қувониб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Мушкулини осон қилмоқ
-
Бу кунларда унинг мушкулини осон қилган киши Нозимнинг онасининг йўқлигини билдирмай, бағрини тўлатган Нина Ивановна билан синглиси Нигора бўлди. С. Зуннунова, Олов
Осон кўчмоқ
-
Қани энди, сенга ўхшаш қизлар врач, ҳамширалар бўлса касалларни даволаш ҳам осон кўчарди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
Осон қилмоқ
ОСОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
осон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар