осмоний
билан улашинг
1. Осмонга доир, осмондаги, осмонда бўладиган.
-
Осмоний жисмлар.
2. Мовий, кўк.
-
Осмоний ранг,
-
Ёргинам рўмол юборди осмони(й), Учига тугиб юборди ўсмани. Ўсмаси хароб экан, ҳеч тутмади, Ваъдаси ёлғон экан, бир келмади. Халқ дурдоналари
3. Мавҳум, шунчаки.
-
Халқ, жамоат деган тушунчалар осмоний тушунчалар эмас, реал, ҳаракатдаги тирик одамлар бирлигини англатувчи атамалардир. Саодат
ОСМОНИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSMONIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
осмоний сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар