осойиш
билан улашинг
китобий Тинч, уруш-жанжалдан, ғавғо-ташвишдан холилик; тинчлик, хотиржамлик, тиним.
-
Бировнинг осойишини бузмоқ.
-
Осойиш замондан қалбингда ғурур, Ватанинг, диёринг муборак бўлсин! А. Орипов, Йиллар армони
-
Дунё ҳамон осойиш, чароғон-у чиройли — қараб ҳеч тўймайсан. М. М. Дўст, Лолазор
-
Юсуфбек ҳожи элнинг осойиши ва мамлакатнинг ободлиги номига бу таклифни бўйнига олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
осойиш сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли осойиш топмоқ
-
Кейинроқ ўликни ҳамқишлоқлари олиб кетганини эшитиб, кўнгли сал осойиш топди. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
-
Аммо [Элмуроднинг] кўнгли осойиш топмади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ОСОЙИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSOYISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
осойиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар