осойишта
билан улашинг
1. Уруш-жанжалдан, ғавғо-ташвишдан холи; тинч, бехавотир, хотиржам.
-
Осойишта шаҳар. Юрт осойишта. Осойишта яшамоқ.
-
Шундай пайтда кишининг бу хилда осойишта ва ҳатто хотиржам бўлишини тасаввур қилиш қийин эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Гўзал манзара руҳимизни бардам, асабларимизни осойишта қилади. Саодат
2. Ҳаяжондан, изтиробдан холи; беташвиш.
-
Бу қоматни [Фотимани] кўриши биланоқ Элмуроднинг осойишта қалбида нимадир қўзғалди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Хотиржам, бамайлихотир, босиқ.
-
Осойишта суҳбат.
-
— Кимсан ўзинг? Мадамин? — деди Абдурасул анча осойишта товуш билан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сергей ўрнидан туриб, олдинги стулнинг суянчиғига қўлини қўйди-да, осойишта гапира бошлади. П. Қодиров, Уч илдиз
4. Сокин, ҳаракатсиз.
-
Денгиз осойишта дам олмоқда.
-
Чанг аралаш тутун ҳалқа-ҳалқа бўлиб, кўкка, осойишта бўшлиққа интилар эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ОСОЙИШТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSOYISHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
осойишта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар